Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги янгиланишлар
2026-04-02 09:40:00 / Янгиликлар

Унда ҳудудларда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, 84 та таянч туман ва шаҳар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур тизим доирасида ҳар бир ҳудудда 6 тадан таянч туман ва шаҳар белгиланган бўлиб ,оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, даромадларни ошириш, ижтимоий-сиёсий фаолликни кучайтириш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш, мурожаатлар ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича аниқ йўналишларда ишлар ташкил этилади.
Шунингдек, Қўмита бошқарма ва бўлим бошлиқларига ўзларига бириктирилган таянч ҳудудларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда манзилли, маҳаллабай ишлаш модулини яратиш, тажриба алмашиш, муаммоларни аниқлаш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишга асосланган мулоқот механизмларини йўлга қўйиш вазифалари белгиланди. Йиғилишда ишларни фақат ҳисобот учун эмас, балки аниқ натижа учун ташкил этиш, назорат ва шахсий масъулиятни кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур тизим доирасида ҳар бир ҳудудда 6 тадан таянч туман ва шаҳар белгиланган бўлиб, уларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, даромадларни ошириш, ижтимоий-сиёсий фаолликни кучайтириш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш, мурожаатлар ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича аниқ йўналишларда ишлар ташкил этилади.

