Сингапур Халқаро Медиация маркази раҳбари билан учрашув
2026-03-31 12:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал этиш тизимини ривожлантириш, хусусан медиация институтини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда медиация орқали низоларни ҳал этиш амалиёти кенгайиб, минглаб низолар судга қадар босқичда ҳал этилмоқда. Бу эса судлар юкламасини камайтириш ҳамда инвесторлар учун қулай ва шаффоф муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
Томонлар ўртасида медиация соҳасида халқаро тажрибани жорий этиш, медиаторлар малакасини ошириш, онлайн медиацияни ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, “Ташкент – Central Asian Mediation Hub” концепциясини илгари суриш, халқаро форум ва конференциялар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистонни минтақада медиация марказига айлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва медиация соҳасида қўшма ташаббусларни илгари суришга тайёр эканликларини билдирди.
