“Strategic Workshop Lab” амалий семинари ўз ишини бошлади
2026-03-31 09:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Малайзиянинг “MIMOS Berhad” ташкилоти ҳамкорлигида “2026–2035 йилларда Ўзбекистон Республикасида микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишга бағишланган “Strategic Workshop Lab” амалий семинари ўз ишини бошлади.

Жорий йилнинг 30–31 март кунлари ўтказиладиган мазкур тадбирнинг асосий мақсади — стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага оид устувор йўналишлар ва аниқ амалий чораларни белгилашдан иборат.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “MIMOS Holdings Sdn. Bhd.” ўртасида Яримўтказгичлар, электроника ва технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

