Ўзбекистон-Жазоир: истиқболли аграр ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди
2024-06-25 16:05:00 / Янгиликлар

Унда икки давлат ўртасида аграр ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан ўзаро манфаатли таклифлар ўртага ташланди.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, соҳани рақамлаштиришдан кейинги имкониятлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қуритилган мевалар экспорти ҳақида маълумотларга катта қизиқиш билдирган элчи Муҳаммад Ирқий логистика масалалари бўйича саволларига ҳам жавоб олар экан, келгусида аграр соҳада илмий-техник йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича бир қанча таклифларни ўртага ташлади.
Шунингдек, учрашувда қишлоқ хўжалигининг ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли йўналишларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, дастлаб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассисларидан иборат делегациянинг Жазоирга хизмат сафарини ташкил этиш, хизмат сафари давомида яқиндан танишиш учун аграр тармоқлар ва қишлоқ хўжалиги объектлари рўйхатини ишлаб чиқиш борасида келишувларга эришилди.

