Мактабгача ва мактаб таълими вазири ЮНЕСКОнинг юқори даражадаги иккита сессиясида иштирок этди
2026-03-27 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатнинг таълим вазирлари ва вазир ўринбосарлари иштирок этди.
Дастлаб вазир “Таълим соҳасидаги имкониятлар ва уларга адолатли ёндашув” вазирлар сессиясида сўзга чиқди.
Унда Ўзбекистон тажрибаси – жаҳон миқёсида энг тез ривожланаётган мактабгача таълим тизимларидан бири сифатида ЮНЕСКО томонидан эътироф этилди.
Жумладан, вазир Эъзоза Каримова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли 2017 йилдан буён олиб борилган ислоҳотлар натижасида:
- мактабгача таълим қамрови 28%дан 78%га етказилгани;
- давлат-хусусий шериклик, оилавий боғчалар, мобил гуруҳлар – қамровни адолатли кенгайтиришнинг самарали модели тизимга катта ижобий таъсир кўрсатгани ҳақида сўз юритди.
Шу куни, вазир Эъзоза Каримова “Мажбуриятлардан таъсиргача” вазирлар панелида ҳам нутқ сўзлади.
Унда Ўзбекистон тажрибасидан “3 асосий дарс” халқаро аудиторияга тақдим этилди:
- Сиёсий ирода – тизимли ислоҳотга айланиши шарт
- Турли хил моделлар – кенгайтириш учун зарур бўлган шарт
- Адолат ўз-ўзидан вужудга келмайди – мақсадли сиёсат талаб этилади.
Шу билан бирга ЮНЕСКО томонидан тақдим этилган 2026-йилги ЮНЕСКО GEM ҳисоботига мувофиқ Ўзбекистон мактабгача таълим қамровини 7 йилда уч баробар оширган ягона давлат сифатида тан олинди.

