Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Францияда
2026-03-25 15:35:00 / Янгиликлар

Дастлаб вазир Франциянинг нуфузли нашриёти “Hachette Livre” вакили – кенгаш аъзоси Селия Розентрауб билан музокаралар ўтказди.
Унда 2027–2030 йилларга мўлжалланган дарсликларни маҳаллий хусусиятларига мослаштириш юзасидан икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Шунингдек, келгусида адабиётларни ишлаб чиқаришда вазирлик тизимидаги нашриётлар билан ҳамкорлик қилиш, француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш йўналишларидаги ишлар белгилаб олинди.
Вазир Эъзоза Каримова “Kokoro Lingua” компанияси асосчиси Натали Ласселин билан учрашди.
Мулоқотда ҳамкорликдаги дастур жараёнини мониторинг қилиш, болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари учун янги дастур ишлаб чиқиш, тарбиячиларни сертификатлаш механизми ҳамда “Келажак” марказларида француз тили тўгаракларини пилот тарзда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

