Ўзбекистон – Венгрия: адлия соҳасида ҳамкорлик янги босқичда
2026-03-13 14:55:00 / Янгиликлар
Адлия вазири Акбар Ташкулов Венгрия адлия вазири ўринбосари, қонунчилик ишлари бўйича давлат котиби Золтан Тот бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки давлат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, хусусан қонунчиликни тизимлаштириш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, рақамлаштириш ҳамда нотариат соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ташриф дастурининг биринчи куни доирасида делегация учун:
“Ўзбекистон нотариусларининг онлайн фаолияти ва амалиёти” мавзусида тақдимот;
Венгриянинг қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча тартибга солувчи нормаларни қисқартириш бўйича тажрибаси юзасидан тақдимотлар ташкил этилди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Венгрия Адлия вазирликлари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда замонавий ҳуқуқий механизмларни жорий этишга хизмат қилади.

