Қуруқ мевалар экспортини кенгайтириш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди
2026-03-13 09:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида мамлакат аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда етиштирилаётган қуруқ меваларни Яқин Шарқ ва Европа давлатлари бозорларига экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш, янги логистика йўналишларини йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илғор бошқарув ва технологик тажрибаларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар аграр соҳада барқарор ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.


