Ўзбекистон-Anadolu Group автомобилсозлик ҳамкорлиги музокаралари
2026-03-12 14:40:00 / Янгиликлар

Туркиянинг Anadolu Group холдингига қарашли автомобиль йўналиши Коcаэли шаҳридаги заводда йилига қарийб 4 минг дона автобус, мидибус ва енгил юк автомобилларини ишлаб чиқаради. Компания маҳсулотларини 40-45 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади ҳамда Туркиянинг энг йирик мидибус экспортчиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, компания автобус ва юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи SamAuto корхонасининг 75,2 фоиз улушини сотиб олган.
Музокаралар давомида томонлар SamAuto корхонасининг амалдаги фаолияти натижалари ҳамда унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Автомобилсозлик саноатида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни, жумладан корхонани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда SamAuto базасида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш режаларини батафсил кўриб чиқдилар.

