Таълим соҳасида Ўзбекистон ва Испания ҳамкорлиги
2026-03-12 10:05:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Испания Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рикардо Мартинес Васкес билан учрашди.

Унда таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида элчи Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётганини алоҳида қайд этди ҳамда таълим икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

