Ўзбекистон ва Фаластин аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
2026-03-12 09:55:00 / Янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Фаластиннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ваил Ахмед Батрехи билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистондан Фаластинга қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлар экспорт қилинмоқда.
Шу билан бирга, томонлар аграр соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Фаластин қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида Англашув меморандумини имзолаш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.


