Асосий контентга ўтиш

Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабул қилди

2024-06-13 21:00:00 / Янгиликлар

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида 14 июнь куни Ўзбекистон - Корея бизнес форуми ўтказилади.

Мазкур форумда иштирок этиш учун айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қабул қилди.

Хусусан, Корея Эксимбанки президенти Юн Хи Сон билан икки томонлама учрашувда транспорт, “яшил” энергетика ва минерал ресурслар, таълим, тиббиёт ва бошқа йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
__________

“Korea District Heating Corporation” бош директори Жеонг Йонг Ки билан учрашувда ҳамкорликда когенерацион технологиялар ҳамда марказлашган иссиқлик таъминотини такомиллаштириш, мавжудларини модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклиги тамойили асосида бошқариш сингари масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

1243

Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабул қилди