Жиззахда INNO Science Park очилди
2026-03-06 14:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Зафар Азимов, Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа, Венгрия Ректорлар конференцияси президенти Бела Меркели, Обуда университети ректори Левенте Ковач, шунингдек, икки мамлакатнинг олий таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
INNO Science Park доирасида муҳандислик, энергетика, сунъий интеллект, машинасозлик, электроника ва автоматлаштириш, учувчисиз учиш аппаратлари, материалшунослик, кимёвий технологиялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда тиббий технологиялар каби устувор йўналишларда илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, парк ҳудудида замонавий лабораториялар, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-инкубатор ва акселератор механизмлари ташкил этилади.



