“Rothschild&Co” молия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2024-06-13 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда, “Rothschild&Co” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича директори Олег Пушкарев, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафоев, “Uzassets” бошқарув раиси Бобур Абдиназаров, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси Одилбек Исаков, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқарув раиси Азиз Акбаржонов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.
Учрашув давомида сўнгги йилларда мамлакатдаги амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, хусусан, энергетика соҳасидаги амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари, соҳани ривожлантиришда янги самарали лойиҳаларни шакллантириш, ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналарни тубдан ислоҳ қилиш ҳамда самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар мамлакатимизда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнлари, жумладан, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш, ушбу йўналишда халқаро консалтинг компаниялар ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар сўнгида томонлар юқорида қайд этилган масалалар юзасидан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

