Парагвай вазирлари ҳамда Миллий электр энергияси администрацияси (ANDE) раҳбари билан учрашув
2026-03-02 10:10:00 / Янгиликлар

Томонлар бозорларга ўзаро кириш имкониятларини босқичма-босқич кенгайтириш, савдо ҳажмини ошириш, агро саноат, энергетика, кончилик, кимё ва тўқимачилик соҳаларида кооперацияни ривожлантириш, шунингдек, ҳамкорликнинг мустаҳкам институционал асосларини шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Савдо айланмасини кўпайтириш, гўшт маҳсулотларини мунтазам етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ўғитлари ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, “Maquila” режими асосида MERCOSUR бозорларига чиқишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссия тузиш ҳамда 2026–2027 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Етакчи Парагвай компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, унда амалий натижа берадиган инвестиция лойиҳалари ҳамда эришилган келишувларни тезкор ижрога йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

