Ўзбекистонда Япония университетини ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-02-25 09:10:00 / Янгиликлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Япониянинг Киби халқаро университети президенти Юки Каке билан учрашди.

Учрашув давомида мамлакатимизда Япония университетини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳанинг амалга ошириш босқичлари, унинг ҳуқуқий, ташкилий ва инфратузилмавий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, муҳандислик ва инновация йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва академик алмашинувни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Киби халқаро университети ўртасида имзоланган академик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам институтсионал асос бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

