ZTE корпорациясининг катта витсе-президенти Ўзбекистонда масофавий хизматлар экспорти BPO маркази очилганини ва бу янги йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтиришини маълум қилди
2024-06-11 09:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда IT Park Uzbekistan ҳудудида ташкил этилаётган ZTEнинг BPO масофавий хизматлар марказининг келгусидаги фаолияти, маълумотлар маркази лойиҳаси ҳолати, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича атрофлича суҳбатлашилди.
Шунингдек, телекоммуникация йўналишида ҳамкорлик, жумладан, мобил ҳамда симли интернет тармоғини кенгайтириш, алоқа сифати ва тезлигини янада ошириш, олис аҳоли пунктларини коммуникациялар билан қамраб олиш, “Ўзбектелеком” имкониятларини янада кенгайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, учрашувда Data марказлар фаолиятига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Жумладан, вазир IT Park Uzbekistan ҳудудида Саудия Арабистонинг Datavolt компанияси томонидан “Яшил” Маълумотлар маркази ташкил этилаётганини таъкидлади.
Шу мақсадда, ZTE компанияси билан ҳам Data марказлар йўналишини кенгайтиришда ҳамкорликда ишлаш, мавжуд лойиҳаларнинг боришини тезлаштириш, шунингдек, компания билан ташкил этилаётган BPO хизматлар маркази фаолиятини кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.

