Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан ўтказилган учрашув хусусида
2026-02-23 11:10:00 / Янгиликлар
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазир Б.Исламов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б. Атамкулов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги тоғ-кон ва геология соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда 2026 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
Томонлар геология қидирув ишлари, ер қаъридан фойдаланиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

