Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди
2026-02-17 10:05:00 / Янгиликлар

Анжуман доирасида дунёнинг турли минтақалари вакиллари томонидан халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг асосий масалалари, янги юзага келаётган таҳдид ҳамда хатарларга қарши биргаликдаги чораларни кўриш, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақадаги давлатлар умумий фаровонлик йўлида ўз масалаларини тинч йўл билан ҳал эта олиши, янги юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасига айланаётганлиги қайд этилди.
Конференция давомида ТИВ раҳбари икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари билан фикр алмашди. Эришилган ютуқлар кўриб чиқилиб, янги истиқболли мақсадлар белгилаб олинди.


