Ўзбекистон-Туркия: Уруғчилик йўналишида ҳамкорлик алоқалари янада кенгаймоқда
2024-06-06 09:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда аввалида Туркия Уруғчилик ассоциацияси раҳбарияти Иброҳим Абдураҳмоновга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган ҳолда, уруғчилик борасида сўнгги йилларда ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлигини эътироф этди.
Ўз навбатида, Иброҳим Абдураҳмонов юртимизда уруғчилик тизимини тубдан ўзгартириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бунинг ифодаси ўлароқ янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.
Бундан ташқари вазир Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) билан уруғчилик йўналишида ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ва уни йўлга қўйиш учун ишчи гуруҳ шакллантириш борасида амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда Туркия Уруғчилик ассоциацияси раҳбарияти Туркия уруғчилик тажрибаси, эришган натижалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон билан нафақат уруғлик чигит, балки мева-сабзавот уруғларини етиштириш борасида ҳамкорликка тайёр эканликларини билдириб ўтишди.

