“Lamar Holding” компанияси Президенти Лина Нуреддин билан учрашув.
2026-02-13 09:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот аввалида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, вазирлик фаолиятининг устувор йўналишлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, ДХШ тамойиллари асосида барпо этилаётган мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари бўйича мавжуд тажриба ва истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Лина Нуреддин “Lamar Holding” компаниясининг фаолияти, асосий мақсадлари ва халқаро ҳамкорлик йўналишларига эътибор қаратиб, Ўзбекистонга инвестициялар киритиш бўйича таклифлар компания томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш ва имкониятларни ўрганиб чиқишга келишиб олишди.

