Транспорт вазири Туркия Автомобиль йўллари бош бошқармаси раиси билан учрашди
2026-02-11 09:20:00 / Янгиликлар

Делегация автомобиль йўллари, кўприк, тоннель ва йўл ўтказгичлар қурилишидан тортиб сақлашгача бўлган жараёнларга масъул мутахассислардан иборат бўлиб, улар томонидан мамлакатимизда йўл хўжалиги соҳасидаги мавжуд ҳолат, муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жараён транспорт вазири Илҳом Махкамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг 2025 йил декабрь ойида Туркияга амалга оширган хизмат сафарида давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Асосий мақсад Туркиянинг йўл хўжалиги соҳасида тўплаган бой тажрибаси асосида мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришдан иборатдир.
Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркия Автомобиль йўллари бош бошқармаси (Karayolları Genel Müdürlüğü – КGМ) раиси Аҳмет Гюлшен билан учрашди. Вазир турк ҳамкорларга ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда биргаликда ишлашга, мамлакатимиз автомобиль йўлларининг ҳолатини таҳлил қилиб бериш таклифига рози бўлганликлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

