Сув хавфсизлиги ва озиқ-овқат барқарорлиги — халқаро мулоқот кун тартибида
2026-02-11 09:15:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида томонлар аграр соҳада ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирларини камайтириш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқаришга қаратилган замонавий механизмларни амалиётга жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот жараёнида сув хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат барқарорлигини мустаҳкамлаш йўлида илмий асосланган ечимлар ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, техник маслаҳат марказларини ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ўзаро манфаатли таклифлар билдирилди.
Таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида халқаро тажрибага таянган самарали ҳамкорлик келгусида аниқ амалий лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун мустаҳкам замин яратади.
Маълумот учун: Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) 1984 йилда ташкил этилган бўлиб, сув танқислигини камайтиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб боради, ҳукуматлар, хусусий сектор ва фермерлар билан ҳамкорликда амалий ечимлар ишлаб чиқади ҳамда жорий этади. Бугунги кунда институт дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади. Унинг Марказий Осиё минтақавий офиси Тошкент шаҳрида жойлашган.


