Ўзбекистон делегацияси АҚШда муҳим минераллар бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди
2026-02-05 14:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Долзарб масалаларга бағишланган Ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилишида иштирок этди

Ушбу платформа барқарор ва хавфсиз ўта муҳим минераллар таъминот занжирларининг келажагини муҳокама қилиш учун дунёнинг етакчи ҳамкорларини бир жойга жамлади.
Ўзбекистон мазкур соҳада салмоқли салоҳиятга эга бўлиб, ўз саноатини халқаро энг юқори стандартлар — шаффофлик, экологик масъулият ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган ишлаб чиқариш тамойиллари асосида ривожлантиришга қатъий интилмоқда.
Шунингдек, халқаро шериклар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш, таъминот занжирларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва тоза энергетикага ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

