Халқаро ҳамкорлик — ислоҳотлар таянчи
2026-01-29 09:15:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида:
— миллий қонунчиликни ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш;
— “Бюрократияни бартараф этиш” дастури доирасида давлат хизматларини соддалаштириш, рақамлаштириш ва инсон манфаатига йўналтириш;
— Рақамли технологиялар халқаро маркази судини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Адлия вазири А. Ташкулов хорижий томонни вазирлик томонидан амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар билан таништирди. Хусусан, давлат хизматларини модернизация қилиш ва рақамлаштириш орқали бюрократик тўсиқлар изчил қисқариб бораётгани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлидаги ишлар жадаллашгани қайд этилди. Жумладан, 2025 йилда 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши натижасида 59 та ҳужжат ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди, 2023 йилдан буён мослаштирилган ҳужжатларнинг умумий сони 160 тадан ошди.
Учрашув якунида томонлар махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолияти доирасида келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.


