Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди
2024-05-27 09:30:00 / Янгиликлар

Даст аввал, вазир Адкҳам Икрамов томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини спорт орқали жаҳон майдонида намойиш этиш, жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб бораётган ишлари хусусида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов томонидан “Тошкент-2025” Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари юзасидан маълумот берилди.
Хитой Жисмоний тарбия ва спорт бош давлат бошқармаси директори Гао Зҳидан Ўзбекистон спортни ривожлантириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаётганини, ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари ортиб бораётганлигини мақтов билан тилга олди.
Учрашувда томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларида келишиб олишди.



