Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2024-05-24 11:35:00 / Янгиликлар
2024 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ва унинг жамоаси билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашишди.
Учрашувда бугунги кунда Марказий Осиё тобора ўзаро боғлиқлик ва умумий фаровонликка биргаликда интилаётгани ва хорижий шериклар учун жозибадорлигини ошираётгани қайд этилди.
Халқаро миқёсда мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда минтақавий муштарак саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилди.

