Ўзбекистон Туркий маданият ва мерос жамғармасига аъзо бўлиши кутилмоқда
2026-01-23 09:10:00 / Янгиликлар

Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг жамғарма билан ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, 2025 йилда амалга оширилган тадбирлар ҳамда 2026 йилда биргаликда қилиниши режалаштирилган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, жамғарма билан ҳамкорликда тайёрланган “Туркий халқлар фольклорлари Антологияси” муҳим қўлланма эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, 2026 йилда вазирлик томонидан жамғармага Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо бўлиши кутилаётганлиги таъкидланиб, ички давлат келишувлари амалга оширилаётганлиги маълум қилинди.
Жамғарма билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган таклиф ва ташаббуслар режасини қабул қилишга келишиб олинди.
Маълумот ўрнида, Туркий маданият ва мерос жамғармаси - Озарбайжон ташаббуси билан 2012 йилда туркий халқларнинг маданияти ва тарихий меросини тиклаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилган бўлиб, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия Республикалари бугунги кунда Жамғармага аъзо-давлатлар ҳисобланади.


