“Rothschild & Co” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2026-01-22 10:00:00 / Янгиликлар

Маълумот учун: “Rothschild & Co” — халқаро миқёсда етакчи молиявий маслаҳат ва инвестиция хизматларини кўрсатувчи компания бўлиб, 200 йилдан ортиқ тарихга эга. Компания стратегик молиявий маслаҳатлар, қўшилиш ва сотиб олиш битимлари, хусусийлаштириш жараёнлари, капитал бозорларига чиқиш, активларни бошқариш ҳамда давлат ва хусусий сектор учун комплекс молиявий ечимлар тақдим этишга ихтисослашган.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва устувор йўналишларини атрофлича муҳокама қилди. Хусусан, энергетика соҳасида бозор тамойилларига босқичма-босқич ўтиш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар, ушбу ислоҳотларнинг самаралари, банк-молия тизимини ривожлантириш ва давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш, уларнинг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, белгиланган устувор йўналишларда тизимли ва изчил ҳамкорлик олиб бориш ҳамда мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

