Ўзбекистоннинг сув ресурсларини барқарор бошқариш йўлида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-01-21 09:35:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида томонлар сув таъминоти ва оқова сувларни бошқариш соҳасида қўшма инфратузилма ташаббусларини амалга оширишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Муҳокамалар амалий ҳамкорлик масалалари, лойиҳаларни янада пухта ишлаб чиқиш параметрлари ҳамда тегишли тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилди.
Вазир Ўзбекистоннинг сув ресурсларини барқарор бошқариш соҳасида халқаро тажриба ва илғор ечимларни жалб этишга интилишини таъкидлади. Шунингдек, йирик инфратузилмавий лойиҳаларини амалга оширишда шаффоф ва иқтисодий жиҳатдан асосланган ёндашувларнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Миллий стандартларга риоя этиш ҳамда барча томонлар манфаатлари мувозанатини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўз навбатида, ТАQА Water Solutions раҳбари конструктив мулоқотга, компания муҳокама қилинган ташаббусларни амалиётга татбиқ этишга ва биргаликда ишлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантиришга ва самарали мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

