Ўзбекистон ТИВ раҳбари Кипр ташқи ишлар вазири билан учрашди
2024-05-16 11:35:00 / Янгиликлар
2024 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон-Кипр икки томонлама муносабатларини ҳар томонлама кенгайтириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасидаги дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш устувор вазифа сифатида қайд этилди.
Музокаралар якунида вазирлар томонидан дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.