Sojitz Corporation билан ҳамкорлик ривожлантирилади
2025-12-22 10:25:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг Японияга расмий ташрифи доирасида Транспорт вазири И. Махкамов Sojitz корпорациясининг Бош операцион директори М. Хашимото билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳаларга Япониянинг илғор тажрибаси ва молиявий институтларини кенг жалб қилиш ҳамда соҳага малакали мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорликни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда транспорт соҳасини, жумладан авиация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамларни белгилаб олишди.