Ўзбекистон–Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стратегик ҳамкорлик кенгаймоқда
2025-12-19 09:10:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида томонлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, инновацион технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълум қилинишича, мазкур компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Зомин туманида Хитой–Ўзбекистон биологик ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги технологиялари саноат паркини барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳа “экиш – шакар ишлаб чиқариш – ем-хашак – чорвачилик – органик қайта ишлаш” тамойилига асосланган яшил айланма занжирни шакллантиришни назарда тутади.
аноат парки тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 360 минг тонна маккажўхори қайта ишланиб, 250 минг тонна фруктоза-глюкоза сиропи ҳамда 50 минг тонна аллулоза ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ички бозорда шакарга бўлган эҳтиёжни қондириш билан бир қаторда, Марказий Осиё ва Россия бозорларига шакар экспортини йўлга қўйиш имконини ҳам яратади. Бу эса мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Учрашув якунида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш, келишилган режаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, техник-иқтисодий асосларни такомиллаштириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.


