Қишлоқ хўжалиги соҳасида манфаатли ҳамкорлик
2023-03-31 23:40:44 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда, шунингдек, икки давлат ўртасида фитосанитар хавфсизлик соҳасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилганганлиги, жумладан, бугунги кунда Ўзбекистондан 15 турдаги маҳсулотларни АҚШга экспорт қилиш имконияти яратилгани таъкидлаб ўтилди. Ушбу ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ўзбекистон томони АҚШ томонидан қовун учун фитосанитар рухсатномаларни бериш жараёнини тезлаштириш борасида таклифни илгари сурди. Шу билан бирга АҚШда йўлга қўйилган зараркунандалар (қовун пашшаси) билан курашиш технологиясини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ҳамда фитосанитария ва ветеринария соҳаларида сертификатлаш тизимини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг ИИ-чорагида Ўзбекистон делегациясини АҚШга юбориш ҳақида фикр алмашилди.
иСуҳбат давомида, шунингдек, АҚШда ўтказилаётган «Интернатионал Фоод Сафетй Суммит» каби семинарларда қатнашиш ва АҚШнинг етакчи профессорларини Ўзбекистонда семинар ўтказишга таклиф этиш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони АҚШда амалга оширилаётган «Тараққиёт учун озиқ-овқат» дастурида иштирок этишдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат якунида икки томон кўп қиррали ҳамкорлик йўналишларини кучайтиришни келишиб олди.

