Халқаро валюта жамғармаси миссияси делегацияси билан учрашув
2024-05-06 09:10:00 / Янгиликлар

Мулоқотда Халқаро валюта жамғармаси миссияси раҳбари Абдиҳ Ясер Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда ислоҳотлар амалга ошаётганини қайд этиб, ушбу ўзгаришлар натижасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишларида ҳам жуда катта олдинга силжиш кузатилаётганини таъкидлади.
Хусусан, Абдиҳ Ясер республикада камбағалликни қисқартириш кўрсаткичи 2023 йил бошидаги 14,1% дан 2024 йил бошига келиб 11% тушгани, ишсизлик даражаси эса 2023 йил бошидаги 8,9% дан 2024 йил бошига келиб 6,8% га камайгани Халқаро валюта жамғармаси миссияси томонидан ҳам эътирофга лойиқ, деди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон меҳнат бозоридаги сўнгги тенденциялар, иш ҳақининг ўсиш динамикаси, норасмий бандликни камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар, меҳнат бозоридаги гендер тенглик масалалари ҳақида фикр алмашилиб, айни мавзулардаги ҳамкорликни “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини ҳаётга тадбиқ қилиш доирасида ҳам давом эттиришга келишиб олинди.
Самимий ўтган учрашувда делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган бошқа бир қатор саволларга ҳам жавоблар олишди.

