Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хирата Кенжи билан учрашув.
2025-12-12 09:30:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хирата Кенжи билан учрашди.

Учрашув аввалида вазир Эъзоза Каримова жаноб Хирата Кенжини Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига қайта тайинлангани муносабати билан самимий табриклаб, янги дипломатик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Мулоқот давомида томонлар бугунги кунда Ўзбекистон ва Япония ўртасида сўнгги йилларда турли йўналишларда, хусусан таълим соҳасида ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, қўшма дастур ва лойиҳалар самарадорлиги ортиб бораётгани ҳақида фикр алмашдилар.
Шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида сўз юритишди ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олишди.

