АҚШнинг “Cerberus Frontier” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2025-12-04 15:45:00 / Янгиликлар

Дастлаб меҳмонларга IT Park томонидан тақдимот қилинди. Учрашувда томонлар Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари, телеком бозоридаги ислоҳотлар, соҳага инвестициялар жалб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, меҳмонлар Senior’с Capital Management доирасида “Cerberus Frontier” ва “Unitel Group”нинг биргаликдаги тажрибаси, Грузия ва Мўғулистондаги лойиҳалари ҳақида маълумот беришди.
Вазир Ўзбекистонда аҳолининг юқори ўсиш суръатлари, ИТ ва телеком соҳаларида яратилган шароитлар, солиқ имтиёзлари ва инфратузилманинг кенгайгани ҳақида айтиб ўтди. Учрашув давомида инфратузилма алмашинуви ва инвесторлар учун юртимизда яратилган шароит ва IT Park томонидан тақдим этилаётган қулайликлар ҳақида фикр алмашилди. Учрашув келгусида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ушбу йўналишида янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.


