Ўзбекистон – Австрия бизнес форуми: Иқтисодий алоқаларнинг янги кўприклари барпо этилди
2025-12-04 11:30:00 / Янгиликлар
2025 йил 3 декабрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон – Австрия бизнес форуми ўтказилди.

Вена шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Австрия бизнес форуми икки мамлакат етакчи компаниялари учун иқтисодий алоқаларнинг янги кўприкларини яратиш учун самарали майдонга айланди.
Ушбу форумда иштирокчилар "яшил" энергетика, илғор ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, логистика, фармацевтика, кимё саноати, таълим каби истиқболли йўналишлардаги кенг имкониятларни қизғин ва сермазмун мунозаралар асосида муҳокама қилди.
Форум иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи кучли томонларини очиб берди, барқарор ва инновацион ҳамкорликни ривожлантиришдан умумий манфаатдорликни яққол намойиш этди.

