Ўзбекистон–Полша аграр ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
2025-11-26 17:00:00 / Янгиликлар

Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги вазирлик масъуллари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек Полша Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краэвски бошчилигидаги Полша делегацияси иштирок этди. Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашга хизмат қилувчи мазмунли ва амалий мулоқот олиб борди.
Йиғилиш икки томонлама дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш ва аграр йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар чуқурлашиб, рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, чорвачилик ва боғдорчиликда замонавий ёндашувларни қўллаш устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда.
Полша аграр соҳаси эса юксак технологиялар, самарали бошқарув тизими ва илғор тажрибаси билан танилган бўлиб, ушбу салоҳият икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Учрашув давомида илмий-техник алоқаларни кучайтириш, агротехнологиялар бўйича тажриба алмашиш, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати, мавжуд имкониятлар ва истиқболли йўналишлар ҳақида фикр алмашдилар. Улар алоқаларни янги босқичга кўтариш ва амалий натижадорликни ошириш зарурлигини таъкидладилар.
Йиғилиш якунида томонлар Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўйича протоколни имзолади. Шунингдек, келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир аниқ иш режаси ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

