Профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Буюк Британияга ишга юбориш масалалари муҳокама қилинди
2024-04-26 10:10:00 / Янгиликлар
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бу таълим эканини қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Ке́мероннинг Тошкентга куни кеча бўлиб ўтган ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Буюк Британияга ишга юбориш учун мақсадли тайёрлаш муҳокама қилинди.
Элчи жорий йилдан бошлаб Буюк Британиянинг «Чевенинг» таълим грантлари сонини Ўзбекистон учун икки баробарга оширилганини мамнуният билан маълум қилди.
Учрашув якунида Британия Кенгаши билан ОТМларда таълим сифатини ошириш ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш бўйича иккита лойиҳани давом эттириш, Буюк Британиянинг «Пеарсон» таълим дастурини Ўзбекистонда жорий қилиш, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчиларини Буюк Британияга ишга юбориш учун мақсадли тайёрлаш юзасидан Британия томонидан иш берувчилар билан алоқаларни йўлга қўйиш масалалари бўйича келишувларга эришилди.