“Rothschild & Co” молия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2023-03-07 21:25:17 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 7 март куни Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев “Rothschild & Co” компанияси Кузатув кенгаши аъзоси Ариэль Малар де Ротшильдни қабул қилди.

Мулоқотда вазирликнинг департамент раҳбарлари ҳамда “Rothschild & Co” компанияси МДҲ давлатлари бўйича ижрочи директор Джованни Сальветти иштирок этдилар.
Учрашув мобайнида томонлар ўртасида Ўзбекистондаги хусусийлаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳамда мавжуд долзарб масалалалар юзасидан фикр алмашинилди.
Учрашув давомида компания вакиллари томонидан мамлакатимиз бозор механизмларини ва бошқа таркибий иқтисодий ўзгаришларни кенгайтириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг стратегик йўналишлари муҳокама қилинди.