МДҲ мамлакатлари ва Ҳинд океани портларининг Жанубий Осиё орқали транспорт логистикаси соҳасида ҳамкорлиги бўйича янги марралар
2024-04-24 10:20:00 / Янгиликлар

Онлайн ва офлайн режимда ўтказилаётган учрашувда Беларус транспорт ва коммуникация вазири биринчи ўринбосари Валери Веренич, Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зверев, Қозоғистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Максат Калиакпаров, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илхом Махкамов, Покистон темир йўллари вазири ўринбосари Али Шах Саид Мазхар, Афғонистон транспорт вазири Ҳамидулла Охунзода иштирок этишмоқда.
Мазкур тадбир 2023 йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида имзоланган Меморандумни амалга оширишнинг мантиқий давоми бўлиб, Трансафғон коридори бўйлаб юк ташишни ривожлантириш бўйича ечимларни биргаликда излашдан иборат.
Шу мақсадда тадбирга транспорт сиёсатини юритувчи давлат органлари вакиллари ҳамда ушбу йўлак орқали юк ташиш билан шуғулланувчи ишбилармон доира вакиллари таклиф этилган.


