ТИВ раҳбари Серра-Леоне Элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
2024-04-23 09:30:00 / Янгиликлар
2024 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Серра-Леоне Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаводан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларни бойитишда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Вазир Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ўрганишда муваффақиятлар тилади.
