Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё қурилиш вазирлари конференцияси” бўлиб ўтди
2025-11-07 11:20:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой Халқ Республикасининг қурилиш соҳасидаги давлат органлари раҳбарлари, етакчи мутахассислар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида соҳа ривожига доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Семинарда қурилишда инновацион технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва экологик барқарор бинолар қуриш, “ақлли шаҳар” концепциясини амалиётга татбиқ этиш каби йўналишлар бўйича илғор тажрибалар тақдим этилди.
Ўзбекистон делегацияси томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Янги Тошкент" лойиҳаси ҳақида тақдимот ўтказилди. Замонавий шаҳарсозлик концепцияси асосида барпо этилаётган мазкур лойиҳа иштирокчиларнинг катта қизиқиши ва эътирофига сазовор бўлди.
Шу билан бирга Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида қурилиш материаллари саноати, архитектура, муҳандислик ва инновацион ечимлар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

