Ўзбекистон Энергетика вазирлиги делегацияси Россия энергетика ҳафталигида иштирок этди
2024-09-28 14:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Энергетика вазирлиги делегацияси Москва шаҳридаги “Manej” марказий кўргазмалар залида уюштирилган Россия энергетика ҳафталиги доирасидаги тадбирларда иштирок этди.
Делегация аъзолари форум доирасида ўтказилган бир қатор ялпи мажлисларда қатнашди. Муҳокамаларда Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар йиғилганларда қизиқиш уйғотди.
Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари А.Новак билан ҳам учрашди. Мулоқотда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, энергия таъминоти соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.