Атамалар маъноси ва изохлари
Атамалар маъноси ва изохлари
Ер қаъри тўғрисидаги қонунчилик - Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши ер қаъридан фойдаланишда юзага келадиган, ер, сув (бундан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
Ушбу Қонун ва соҳага оид қонунчилик тегишли салоҳиятга эга бўлган институтлар кўмагида бозорга йўналтирилган инвестицияларни жалб этиш воситасида Ўзбекистон Республикасининг фойдали қазилмаларини барқарор ўзлаштириш учун геологик маълумотларни тартибга солиш ва бошқаришнинг замонавий усулларига асосланган ҳуқуқий асосни таъминлайди.
бенефициар эгалик қилувчи — юридик шахсни бевосита ёки билвосита назорат қилувчи ёки унга эгалик қилувчи шахс. Агар бундай шахс шундай юридик шахснинг йигирма беш фоиз ва ундан ортиқ фоиз миқдордаги улушига бевосита ёхуд битта ёки ўзаро бир-бири билан боғланган бир неча юридик шахс орқали эгалик қилса, бундай шахс бирор-бир бошқа малака мезонларига қўшимча тарзда автоматик равишда бенефициар эгалик қилувчи деб ҳисобланади;
ваколатли шахс — ер қаъридан фойдаланиш соҳасида махсус билимларга эга бўлган, қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли шахс деб эътироф этилган шахс;
ер остида сақлаш — ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда, шу жумладан нефтни, газни, газ конденсатини, саноат аҳамиятига молик ер ости сувларини, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида фойдаланиш;
ер қаъри — ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами мавжуд бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликка қадар ястанган қисми;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.05.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиши]
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома — ваколатли орган томонидан бериладиган ва муайян чегарадаги ер қаъри участкасидан Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган ер қаъридан белгиланган муддат мобайнида фойдаланиш турларига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ҳужжат;
ер қаъри участкаси — рухсатномада кўрсатилган бир ёки бир неча кадастр квадратидан иборат бўлган ер қаъри участкаси;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги асосий фаолият тури — ушбу Қонун билан тартибга солинадиган фаолиятнинг қуйидаги бирор-бир тури: қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш, углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш, углеводородларни қазиб олиш, ер ости омборларини геологик жиҳатдан ўрганиш, ер остида сақлаш;
ер қаъридан фойдаланувчи — ушбу Қонунга мувофиқ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномага эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш ҳамда қидиришни, улардаги фойдали қазилмалар захираларининг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ҳамда иқтисодий қимматини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;
иш куни — шанба ва якшанбадан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ белгиланадиган, ишланмайдиган байрам кунларидан ташқари ҳар қандай календарь кун;
кадастр квадрати — кадастр сеткасидаги энг кам майдон бирлиги бўлиб, унинг ҳар бир томони географик координаталар тизимидаги ўнта олтмишталик сонияга тенг бўлади;
кадастр квадрати юзасининг ер участкаси — кадастр квадратлари юзасидаги, рухсатномага киритилган ҳудуд;
коллекция материалларининг намуналарини тўплаш — нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг намуналарини тўплаш;
конни ўзлаштириш лойиҳаси — кончилик фаолиятининг бутун даври учун техник маслаҳатчи томонидан тасдиқланган ишлар (хизматлар) лойиҳаси. Лойиҳа қазиб олиш участкасини ўрнатиш, ишлатиш ва ёпиш тавсифини ўз ичига олади, шунингдек унда таклиф этилаётган лойиҳа, уни техник жиҳатдан амалга ошириш ва кутилаётган муддатлар тўғрисидаги умумий ахборот мавжуд бўлади. Унда чекланган вақт даври учун қабул қилинадиган ишлатиш режаси назарда тутилиб, ушбу режада бутун тегишли техник фаолият, шу жумладан ишчи кучига бўлган талаб, меҳнатни муҳофаза қилишга ва техника хавфсизлигига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга риоя этилиши бўйича талаблар ҳар томонлама тавсифланади;
кончилик фаолияти — конни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолият, шу жумладан, қидирув, геологик жиҳатдан ўрганиш, кончилик фаолиятининг инфратузилма объектларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш, қазиб олиш, концентрация, бойитиш ёки қайта ишлаш, ишлов бериш, сепарация ҳамда транспортда ташиш, шунингдек қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказиш, ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш мақсадида амалга ошириладиган бошқа ёрдамчи фаолият турлари;
кончилик фаолияти инфратузилмаси объектлари — кончилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қурилган ёки фойдаланилаётган ҳар қандай иморат, қурилма, завод ва бошқа асосий ускуналар;
кончилик фаолияти чиқиндилари — фойдали қазилмаларни, шу жумладан углеводородларни қидириш ёки қазиб олиш натижасида, шунингдек қайта ишлаш, шу жумладан аффинаж ва эритиш жараёнида бевосита ҳосил бўладиган чиқиндилар (қаттиқ ҳолдаги, ярим қаттиқ ҳолдаги ва суюқ), жумладан бойитиш фабрикаларининг қолдиғи, аффинаж ва эритиш чиқиндилари, аффинаж ва эритиш жараёнидаги чиқиндилар, қоплама тоғ жинслари, чиқиндиларни қайта ишлаш чоғида тупроқнинг юқори қатлами ва шлаклари, технологик материаллар ҳамда утилизация қилиш учун яроқли бўлган, улар билан боғлиқ маҳсулотлар;
лозим даражадаги нефть-газ амалиёти — жаҳон нефть-газ тармоқларида нефть-газ операцияларининг тегишли жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ўхшаш ҳолатлар ҳамда шароитларда эҳтиёткор ва инсофли операторлар томонидан фойдаланиладиган технологиялар, усуллар ва тартиб-таомиллар;
минерал хомашё — қазиб олинган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;
нефть ва газ кони — углеводородлар қазиб олиниши мумкин бўлган битта геологик тузилма ёки стратиграфик шароитлар билан гуруҳ ҳосил қилган ёки боғлиқ бўлган углеводородлар қатлами ёки углеводородларнинг бир неча қатлами;
нефть маҳсулотлари — қайта ишлаш ёки ишлов бериш жараёнида хом нефтдан ёки табиий газдан фракцияларга ажратилган ёки бошқача тарзда олинган маҳсулотлар;
нефть-газ инфратузилмаси объекти — нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун қурилган ёки фойдаланиладиган ҳар қандай конструкция, қурилма, завод ва бошқа асосий асбоб-ускуна;
нефть-газ операциялари — углеводородларни рекогносцировка қилиш, геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш билан боғлиқ ишлар, шу жумладан ўзлаштириш, сақлаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш билан боғлиқ фаолият ёки углеводородларни рекогносцировка қилиш, геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш мақсадида амалга ошириладиган бошқа ишлар;
норуда фойдали қазилмалар — таркибида металлар мавжуд бўлмаган, табиий ҳолатда ёки тозаланган ва ишлов берилган ҳолда фойдаланиладиган фойдали қазилмалар;
табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари — хом табиий газни тозалаш ҳамда тақсимлаш ва пировардида ундан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини таъминлаш мақсадида табиий газни қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар;
тажриба-саноат усулида қазиб олиш — фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини саноат усулида ўзлаштиришнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида амалга ошириладиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
техник маслаҳатчи — ариза бериш учун техник-иқтисодий асоснома, конни ўзлаштириш режаси, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш режаси каби ҳужжатларни, шунингдек кончилик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган режалаштириш соҳасидаги бошқа ҳужжатларни техник жиҳатдан тайёрлашга лаёқатли бўлган шахс;
техноген минерал ҳосилалар — кончилик, кон-қайта ишлаш (бойитиш) ва энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг таркибида кейинчалик фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар мавжуд бўлган чиқиндилари тўпламлари;
тижоратбоп топилма — жорий техник ва технологик даражани ҳисобга олган ҳолда ўзлаштириш чоғида иқтисодий жиҳатдан рентабелли бўлган кон;
углеводородлар кони — ер қаърида битта тузилма ёки қатлам доирасида ҳосил бўлган, миқдори, сифати ва захиралари аниқланган, углеводородларнинг битта ёки бир неча қатлами;
углеводородлар топилмаси — миқдори, сифати ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан қатъи назар, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага киритилган ер қаъри участкасининг исталган қисмидаги углеводородлар ҳажмларининг бирор-бир топилмаси;
углеводородлар қатлами — углеводородларнинг алоҳида ва якка ҳолдаги табиий (суюқ ёки газ ҳолатидаги) уюмларини ўз ичига олган, ўтказмайдиган жинслар ва (ёки) сув тўсиқлари билан чегараланган ҳамда ягона табиий босим тизими хусусиятига эга бўлган ғовак ва ўтказувчан геологик ҳосила;
углеводородларни баҳолаш — углеводородлар топилганидан кейин углеводородларнинг потенциал қатламидан чиқариб олинаётган углеводородлар захираларининг миқдори ва сифатини, шунингдек углеводородларнинг потенциал қатлами углеводородлар кони бўла олиши мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш учун битта ёки бир неча шундай потенциал қатламнинг ўлчамини, кўламини ҳамда ундан тижорат мақсадида фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида углеводородларни ер қаъридан фойдаланувчи томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш доирасида амалга ошириладиган барча ишлар;
углеводородларни биргаликда ўзлаштириш — углеводородларни қазиб олишга доир турли рухсатномаларга тааллуқли бўлган ер қаъри участкаларидаги битта нефть-газ кони чегараларида жойлашган углеводородларнинг битта ёки бир неча қатламига нисбатан углеводородларни қазиб олишга оид биргаликдаги ишларни бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан шартнома асосида, шу жумладан тегишли конни ўзлаштириш учун умумий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари — бирор-бир усулдан фойдаланиш воситасида ер қаърининг муайян участкасида углеводородларни излаш чоғида бажариладиган геологик, геокимёвий ва геофизик қидирув ишлари: сейсмик, гравиметрик, магнит, электр, электромагнит, геокимёвий тадқиқотлар, шу жумладан уч юз метр чуқурликка қадар унча чуқур бўлмаган бурғилаш ишлари;
углеводородларни қазиб олиш ишлари — нефть ва газ конини ёки углеводородлар қатламини ўзлаштириш, углеводородларни қазиб олиш, чиқариб олиш, транспортда ташиш, тайёрлаш ва ажратиш ёхуд нефть-газ инфратузилмаси объектларини қуриш, ўрнатиш, ишлатиш ёки унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай ишлар;
фойдали компонент — фойдали қазилманинг тижоратда фойдаланиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;
фойдали қазилмалар — ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари;
фойдали қазилмалар кони — миқдори ва сифати жиҳатидан ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаси;
фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш — ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конлари участкаларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни носаноат усулида қазиб олиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш — фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;
экологик экспертиза — режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқаришга йўл қўйилиши мумкинлигини аниқлаш;
электрон аукцион — электрон савдоларни аукцион шаклида ўтказиш усули бўлиб, бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ихтисослашган электрон савдо майдончасида онлайн режимда, аукциондан тенг фойдаланиш асосида амалга оширилади;
қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар — ер ости қатламларида ёки ер юзасида қаттиқ шаклда жойлашган табиий минерал ҳосилалар, органик моддалар ва уларнинг аралашмалари, рудали ва норуда фойдали қазилмалар;
қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турлари — норуда фойдали қазилмалардан фарқ қилувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар.
