Инспекция ҳақида
Инспекция Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиб, тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида,
шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритишда ёрдам кўрсатади.
Инспекция назорати остидаги объектларга тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширувчи объектлар (кейинги ўринларда – назорат остидаги объектлар) киради.
Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига (кейинги ўринларда – Вазирлик) бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобот бериб боради.
Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъри тўғрисида”ги ва “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлари, ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш;
ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишларини ўз вақтида амалга оширилиши ва қазиб (ажратиб) олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш;
кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш;
техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг саноат хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш;
Инспекция фаолиятида замонавий рақамли технологияларни ва космик масофавий мониторингни татбиқ этиш орқали тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимларини жорий этиш;
ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш;
ер қаъридан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари устидан таъсирчан назорат чораларини кўриб бориш.
Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъри тўғрисида”ги ва “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлари, ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш йўналиши бўйича:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар
геология-маркшейдерлик назорати ҳамда маркшейдерлик (геодезия) ишларини олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари
ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширади;
фойдали қазилмалар конлари ва истиқболли участкаларни ўрганиш юзасидан мониторингини амалга оширади;
минерал хомашё захираларига эга конлар ва истиқболли участкаларда геологик ўрганишлар, қазиб олиш ва қайта ишлашда, саноат
ва тажриба-саноат усулида қазиб олишда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда унинг муҳофаза этилиши устидан назорат қилади;
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ер қаъридан фойдаланиш рухсатномалари, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган шартларни тегишли субъектлар томонидан
ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса
ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туради;
ер қаърини ўрганиш, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олиш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланишда қўлланиши мумкин бўлган қидирув қудуқларни, геология ва техник ҳужжатларнинг, маъданлар ва тоғ жинслари намуналари, керн, фойдали қазилма намуналари дубликатларининг белгиланган талабларга мувофиқ сақланишини назорат қилади;
гидрогеология қудуқларини бурғилаш ва ишлатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ер қаърининг ноёб объектлари, ерости сувларини (шу жумладан, шифобахш ва ичимлик сувларини) муҳофаза қилиш ишларининг бажарилишини назорат қилади;
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ тақдим этиладиган кон ажратмаси бўйича ажратиш далолатномасини ва кон ўзлаштириш лойиҳасини келишади;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналар, объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер қаъридан фойдаланувчилар бажариши шарт бўлган техник (фойдали қазилмалар конларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун иқтсодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган кон ишланмаларини сақлаб қолиш юзасидан) талабларни белгилайди;
ер қаърини геологик ўрганишда, қидирилаётган фойдали қазилма конларида, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шу жумладан, углеводородларни ерости да сақлаш учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишда ер қаъри участкаларида ишларни бажаришда гидрогеологик,
геологик-иқтисодий ва бошқа шартларга риоя этилишини назорат қилади;
асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда уларнинг таркибидаги асосий ва биргаликда учрайдиган компонентлар захираларининг миқдорлари ва сифати, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиладиган ер қаъри участкаларининг табиий хусусиятлари ҳақида дастлабки материаллар
ва ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини назорат қилади;
ўз ваколатлари доирасида ҳудудларда бузилган ерларни рекультивация қилиш ҳамда уларнинг унумдорлигини тиклаш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларининг сифати ва ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилади ва мониторинг юритади;
б) тоғ-кон тармоғида, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик
ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш йўналиши бўйича:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тоғ-кон, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, синаш ва ўзлаштириш, углеводород хомашёсини қазиб олиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси йўналишлари саноат хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ва текширувларини амалга оширади;
назорат остидаги объектларда авария ҳолатининг ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида тоғ-кон ишлари ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боради;
назорат остидаги объектларда авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни, портлатиш ишлари ва портловчи материаллар айланмаси билан боғлиқ қонунчилик бузилиши ҳолатларининг сабабларини техник жиҳатдан текширади;
ҲКҚҚни оператив бошқаради ва методик раҳбарлик қилади, шунингдек, кон фаввораларига қарши курашиш, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматлари корхоналари, бўлинмаларининг бўлиши мумкин бўлган аварияларни локализация қилиш ва оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бўлинмаларнинг жойлашиши схемаларини келишиш;
назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларининг фойдаланишга қабул қилинишида иштирок этиш учун ўз ишининг масъул вакилларини тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
назорат остидаги объектлардан фойдаланишда ташкилотларнинг тайёрлигини, шунингдек, назорат остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги декларациялари ишлаб чиқилиши ва мутасадди органларга тўғри ва ўз вақтида тақдим этилишининг мониторингини юритади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги йўналишларида замонавий техник ечимларни ва ускуналарни ҳамда янги портловчи материалларни қўллашнинг техник жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги юзасидан тегишли эксперт хулосаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди;
хавфли ишлаб чиқариш объектлариларда амалга оширилган ишларнинг алоҳида йўналишларида технологик босқичларни, технологик регламентларни келишади;
ишлаб турган ва қурилаётган назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларация қилишни назорат қилади;
назорат остидаги объектларда аварияларни бартараф этиш режасини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда аварияларни бартараф этишга шайлиги таъминланганлиги устидан назоратини амалга оширади;
кончилик, геология, нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш ҳамда портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида қўлланадиган технологиялар, ишланмалар, объектлар, асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларнинг рўйхатини юритади;
назорат остидаги объектларда қўлланадиган техник қурилмаларни сертификатлашни назорат қилади;
назорат остидаги объектларда қўлланадиган техник қурилмалар,
асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари, ўқ отувчи ва портлатувчи аппаратларни синовдан ўтказишда иштирок этади;
кончилик, портловчи материалларни ишлаб чиқариш ва портлатиш ишлари амалга ошириладиган объектларда қўлланадиган технологиялар, ишланмалар ва техник қурилмаларнинг келишувини амалга оширади;
Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича саноатда, кон назоратида ва илмий тадқиқотларда ишларни хавфсиз олиб боришни назорат қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйади;
в) тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида
геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси
ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш йўналиши бўйича:
назорат остидаги объектлар реестрининг юритилишида иштирок этади;
назорат остидаги объектларни идентификация қилиш ва мажбурий суғурталашни назорат қилади;
назорат остидаги объектларда техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастри юритилишини назорат қилади ва умумлаштиради;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш тўғрисидаги низомни келишади
ҳамда маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги соҳасида берилган эксперт хулосаларининг ягона ҳисобини юритади ва саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ривожлантиришни ташкил этади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
г) ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишларини ўз вақтида амалга оширилиши ва қазиб (ажратиб) олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳисобининг юритилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш йўналиши бўйича:
фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, маркшейдерлик ишларини амалга оширган ҳолда етказилган зарар миқдорини (ҳажм кўринишида) аниқлайди;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган, қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиришга йўл қўйган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳамда маркшейдерлик ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари
ва таъсисчилар бўйича ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузувчилар реестрини юритади ва тегишли маълумотларни “Кон-геология хизматлари” модулида жойлаштириб борилади;
реестрга киритилган ташкилотларни белгиланган муддат давомида қонунчилик талабларини ва маълумотларни тўғри тақдим этиш йўналишидаги фаолиятининг мониторингини юритади, натижалари бўйича уларни ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонун бузувчилар реестридан белгиланган тартибга мувофиқ чиқариш ишларини ташкиллаштиради;
тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналарининг лойиҳаларини, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни йўқотиш ва уларнинг камайиш нормативларини келишади;
барча турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишда ҳамда қайта ишлашда (углеводород хомашёсини қайта ишлашдан ташқари) уларнинг йўқотилиши ва камайиши бўйича белгиланган нормативларга риоя этилишини назорат қилади;
қазилмаларни, қазиб олиш бўйича ишлатилаётган конлар тўғрисида йиллик ҳисобот балансларида фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини ўрганиш ишлари ҳисобини юритади, шунингдек, геологик ўрганиш ишлари натижаларининг, қазиб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилаётган қазиб олинган ва йўқотилган қазилмаларнинг ҳаққонийлигини ўрганади;
ер қаърини ўрганишни, улардан фойдали қазилмаларни қазиб олиш, самарали фойдаланишни ҳамда йўлдош компонентлар ажратиб олинишини назорат қилади;
минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг (углеводород хомашёсини қайта ишлашдан ташқари) нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлайди
ва тегишли субъектларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўради;
д) кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомилларини амалга ошириш йўналиши бўйича:
портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар
ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, бевосита жойига чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида текширувларни амалга оширади;
кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида ҳамда назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради, рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширади, ушбу ҳужжатларни амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туради, тугатади ва бекор қилади, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, бевосита жойига чиққан ҳолда тегишли текширувларни амалга оширади;
қазилмаларга эга бўлган ва бошқа конларни ўзлаштириш ва ишлатиш лойиҳа ҳужжатларини келишади;
ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда (расмийлаштиришда) иштирок этади;
ер қаъридан фойдаланиш фаолияти бўйича рухсат беришга доир ҳужжатларда белгиланган талаблар ва шартларни бузган субъектларни
ер қаъридан фойдаланиш фаолиятини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
янги ишлаб чиқилган ва республика ҳудудида фойдаланилмаган портловчи материалларнинг синов ишларида иштирок этади ва уларни республика ҳудудидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўллаш мумкинлиги тўғрисида хулоса беради;
е) тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш йўналиши бўйича:
тоғ-кон, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, синаш ва ўзлаштириш, хомашёсини қазиб олиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмасидаги йўналишларида саноат хавфсизлиги соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, мавжуд ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича илғор технологиялар, инновациялар ва ечимларини жорий этишга, соҳани ривожлантиришга қаратилган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни
ва йўл хариталарни тайёрлашга доир таклифларни киритади;
ж) техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг саноат хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш йўналиши бўйича:
назорат остидаги объектлар ходимларининг саноат хавфсизлиги бўйича малакасини тизимли асосда оширилишини, шунингдек, техника
ва технологияларнинг доимий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларни тайёрлаш ишларини ташкил этади ва назоратини амалга оширади;
назорат остидаги объектлардаги ходимларни ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, портловчи материаллар айланмаси ва портлатиш ишларидаги хавфсизлик соҳаси бўйича ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлайди ҳамда аттестациядан ўтказишда иштирок этади;
назорат остидаги объектлар ходимларининг билим ва кўникмалари бўйича текширувларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширади;
назорат остидаги объектларда тоғ-кон, саноат хавфсизлиги, портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига тайёрлашни ва ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади, белгиланган тартибда портлатиш ва бошқа алоҳида хавфли ишларни бажариш учун тайёргарликдан ўтган шахсларга тегишли гувоҳномаларнинг берилишини ташкил этади ва назорат қилади;
з) Инспекция фаолиятида замонавий рақамли технологияларни
ва космик масофавий мониторингни татбиқ этиш орқали тоғ-кон саноати
ва геология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимларини жорий этиш йўналиши бўйича:
“Ўзбеккосмос” агентлиги билан ҳамкорликда космик маълумотларни таҳлил қилиш орқали “хавфи юқори” бўлган ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга оширади;
аҳоли томонидан Вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар
ва видеоёзувли маълумотларни белгиланган тартибда кўриб чиқади
ва тегишли чораларни кўради;
Вазирликнинг расмий веб-сайтида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича “Геомониторинг” ахборот тизими доирасида “Кон-геология хизматлари” модулида ушбу соҳада фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтингини юритишда иштирок этади;
ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича таъсирчан назорат чораларини кўриб боради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва республикада мавжуд геология-қидирув ва кон ишларида қўлланадиган бурғилаш қурилмалари ва ускуналарнинг ягона рўйхатини юритади;
и) ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш йўналиши бўйича:
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ер қаъридан фойдаланишда ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда тезкор-назорат тадбирларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Солиқ қўмитаси, бошқа мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга оширади;
к) ер қаъридан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар
ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш йўналиши бўйича:
соҳада амалга оширилаётган ишлар ва ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни амалга оширади;
Вазирлик махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқиш ва хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш ишларини белгиланган тартибда амалга оширади;
л) ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари устидан таъсирчан назорат чораларини кўриб бориш йўналиши бўйича:
ерости сувларини, шу жумладан, шифобахш ва ичимлик сувларини муҳофаза қилиш ишлари устидан назоратни амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан гидрогеология қудуқларини бурғилаш ва ишлатишда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ерости сувларига қудуқларни буғилаш ишларини олиб боришга доир ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича текширувларни белгиланган тартибда амалга оширади;
ерости сувларига қудуқ бурғилаш, ерости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича назоратни олиб боради.
Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ўзининг таркибий бошқармалари орқали амалга оширади.
