“Хавфсизлик – ҳар Биримизнинг масъулиятимиз”: “Деҳқонобод калий заводи” АЖда давра суҳбати ўтказилди
2025-10-08 13:25:00 / Янгиликлар
“Ёнғиндан огоҳлик” ойлиги доирасида “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти Тоғ-кон мажмуасида ходимлар ва масъуллар иштирокида хавфсизлик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хавфсизлик фидойилари - “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи командирлар таркиби ҳам иштирок этиб, ходимларга куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидалари батафсил тушунтирилди.
Суҳбат жараёнида корхонада содир бўлиши мумкин бўлган турли кўринишдаги аварияларга тайёргарликни мустаҳкамлаш, тезкор ва самарали ҳаракат қилиш, профилактик хабардорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.





