Очиқ шахмат чемпионати ўтказилди
2025-08-11 12:50:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами олдидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан республикамиз вазирлик ва идораларида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида Шахмат спорт тури бўйича “Chess Board Open Championship of “Uzbekhydroenergo” JSC” очиқ шахмат чемпионати ўтказилди.
Турли ташкилот ва идоралардан юздан ортиқ вакиллар қаторида, шу жумладан Инспекция Марказий минтақавий бошқармаси бош мутахассиси Умаржон Убайдуллаев ҳам иштирок этди.


