Машқда қийин бўлса – амалда осон бўлади: “Ўзбеккўмир”да махсус ўқув машғулоти ўтказилди
2025-08-01 11:55:00 / Янгиликлар
Куни кеча “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Тоғ транспорт ускуналарини созлаш заводи” филиалида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ушбу машғулот фавқулодда вазиятлар, йирик авариялар ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда бошқарув органлари, фуқаролар муҳофазаси тузилмалари, қутқарув куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилди.
Шартли равишда кучли зилзила оқибатида объектда юзага келган ёнғин, вайроналар ва бошқа хавфли ҳолатларда қуйидаги амалий ҳаракатлар бажарилди:
- Фавқулодда вазиятларга қарши тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш;
- Аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш;
- Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
- Қутқарув ишларини самарали ташкил этиш.
Ўқув машғулотига жами 67 нафар ходим ва 4 та махсус техника жалб этилди.
Бундай машқлар ходимларнинг фавқулодда ҳолатлардаги тайёргарлигини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.





